Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Параллельные места
Исо катта бир оломонни кўриб, тоққа чиқиб ўтирди. Шогирдлари Унинг олдига келишди. Исо ўн икки ҳаворийни ёнига чақириб, уларга ҳамма жинларни қувиб чиқариш ва касалликларни даволаш қудрати ва ҳокимиятини берди. Сизлар Мени эмас, Мен сизларни танладим. Мен сизларни: «Бориб ҳосил берсин, ҳосили боқий бўлсин», деб танладим. Шунда Менинг номимдан Отадан нима сўрасангизлар, У сизларга беради. Эй Теофилус, биринчи китобимда мен сизга Исо бошидан то осмонга кўтарилгунга қадар қилган ҳамма ишлари ва ўргатган таълимоти тўғрисида ёзган эдим. У осмонга кўтарилишдан олдин, Муқаддас Руҳ кучи орқали Ўзи танлаган ҳаворийларга кўрсатмалар берган эди.
Выбор основного перевода