Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Параллельные места
Минг–минг авлодларга содиқ севгимни кўрсатавераман. Фосиқликни, исённи ва гуноҳларни кечираман. Лекин айбдорларни асло жазосиз қолдирмайман. Мен уларни жазолайман, уларнинг гуноҳлари оқибатидан фарзандлари, набиралари ва чеваралари ҳам қочиб қутулмайди. Сенга, ёлғиз Сенга қарши гуноҳ қилганман, Сенинг олдингда қабиҳликларга қўл урганман, Шу боис ҳукм қилганингда Сен барҳақсан, Айбимни фош этганингда доимо тўғри бўлиб чиқасан. Эй Эгам, гуноҳларни ҳисобга олсанг агар, Эй Раббий, ким ҳам бардош бера олар?! Аммо Сен кечиримлисан, Шу боис Сендан қўрқамиз. Ўзимнинг ҳақи–ҳурматим Айбларингни кечирадиган Менман. Гуноҳларингни ёдга олмайман. Азалда Калом бор эди. Калом Худо билан бирга эди, Калом Худо эди. Калом инсон бўлди, Орамизда яшади. У иноят ва ҳақиқатга тўлганди. Биз эса Унинг улуғворлигини кўрдик. Бу улуғворлик Отадан келган ягона Ўғилга мансуб эди. Яҳудийлар Унга шундай дейишди: — Хайрли ишингиз учун эмас, куфрлигингиз учун Сизни тошбўрон қилмоқчимиз. Сиз одам бўла туриб Ўзингизни Худо деяпсиз!
Выбор основного перевода