Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Параллельные места
Шундан сўнг Мусо билан Ҳорунни фиръавн ўз ҳузурига чақиртирди. Фиръавн икковига деди: — Майли, боринглар, Эгангиз Худога сажда қилинглар. Аммо сизлардан кимлар боради? — Ёшу қари — ҳаммамиз бирга кетамиз, — деб жавоб берди Мусо. — Ўғилларимизни, қизларимизни, мол–қўйларимизни ҳам олиб кетамиз. Эгамизга атаб байрам нишонлашимиз керак. Фиръавн қаршилик қилди: — Агар хотинларингиз ва болаларингиз билан кетишларингизга ижозат берсам, Эгангиз албатта сизлар билан бўлади! Ниятингиз ёмонлиги очиқ кўриниб турибди. Мен, Эгангиз Худонинг амрига кўра, Шаббат кунини муқаддас деб билинг, бу кунга риоя қилиб юринг. Ҳамма ишларингизни бажаришингиз учун олти кун бор. Еттинчи кун эса Мен, Эгангиз Худога аталган Шаббат кунидир. Ўша куни ҳеч қандай иш қилманглар. Ўғилларингиз, қизларингиз, қулларингиз, чўриларингиз, молингиз, эшагингиз, бирорта ҳайвонингиз, шаҳрингиздаги мусофирлар ҳам ҳеч қандай иш қилишмасин. Қулу чўриларингиз сиздай дам олсин. Сўнг уларга деди: — Бирортангизнинг фарзандингиз ёки молингиз қудуққа тушиб кетса, Шаббат куни бўлишига қарамай, уни дарҳол чиқариб олмайсизларми?!
Выбор основного перевода