Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Параллельные места
Сифатли ундан ўн иккита нон ёп. Ҳар бир нон саккиз коса ундан ёпилган бўлсин. Нонларни Эгамиз ҳузуридаги тоза олтиндан ясалган хонтахта устига икки қатор қилиб тер. Ҳар бир қаторда олтитадан нон бўлсин. Ҳар бир қаторга тоза хушбўй тутатқидан қўй. Бу хушбўй тутатқи ноннинг ўрнига оловда куйдирилиб, Эгамизга назр қилинади. Ҳорун нонларни доимий тарзда, ҳар Шаббат куни Исроил халқи номидан Эгамиз олдига қўйсин. Бу Исроил халқининг абадий мажбуриятидир. Бу нонлар Ҳорун ва унинг авлодиники бўлсин. Улар бу нонларни муқаддас жойда тановул қилишсин. Эгамизга атаб, оловда куйдириладиган назрлардан Ҳоруннинг наслига берилган доимий улуш шудир, у ғоят муқаддасдир. Довуд Нав шаҳридаги руҳоний Охималекнинг ҳузурига борди. Охималек Довудни кутиб оларкан: — Нимага ёлғизсан? Нега ёнингда ҳеч ким йўқ? — деб қўрқув ичра сўради. — Шоҳ менга бир топшириқ берди, — деди Довуд. — Сенга берган топшириғимни ҳеч ким билмасин, деди. Шунинг учун одамларимга, фалон жойга бориб туринглар, деб тайинлаб келдим. Ҳозир ейишга бирор нарсангиз борми? Менга бешта нон, ёки қўлингизга нима илинса, беринг. — Оддий нонимиз йўқ, — деб жавоб берди руҳоний, — агар одамларинг аёллардан ўзларини тийган бўлишса, назр қилинган нонимиз бор. — Йўлга чиққанимиздан буён аёлларга яқинлашганимиз йўқ, — деди Довуд. — Сафаримизнинг мақсади оддий бўлганда ҳам, одамларим ўзларини пок тутади. Айниқса, бу сафаримизда одамларим ўзларини жуда пок тутдилар. Шундан кейин руҳоний унга муқаддас нон берди. Бу ерда Худога бағишланган нондан бошқа нон йўқ эди. Бу нон, Эгамизнинг ҳузурида тургандан кейин, иссиқ нон келтирилган куни олиб қўйилганди. Руҳонийлар Зодўх билан Абуатар ўша ерда сенинг ёнингда бўлишади. Шоҳ саройида нима эшитсанг, уларни хабардор қилиб тур. Исо у ердан кетиб, синагогага борди. У ерда қўли шол бир одам бор эди. Исони айбламоқчи бўлган баъзи одамлар Унга шундай савол бердилар: — Қонунга кўра, Шаббат куни хасталарга шифо бериш мумкинми? Исо уларга шундай жавоб берди: — Агар бир дона қўйингиз бўлса–ю, ўша қўйингиз Шаббат куни чуқурга тушиб кетса, уни чиқариб олмасмидингиз?! Одам эса қўйдан анча қадрлироқ–ку! Шунга кўра, Шаббат куни яхшилик қилиш қонунга мувофиқдир. Қўли шол одамга Исо: — Қўлингни узат! — деди. У қўлини узатиши биланоқ, қўли нариги қўлидай соппа–соғ бўлиб қолди. Бошқа Шаббат куни Исо синагогага кириб таълим берди. У ерда ўнг қўли қуриб қолган бир одам бор эди. Таврот тафсирчилари билан фарзийлар Исони айблаш учун бирон сабаб топиш мақсадида: “Исо Шаббат куни бу одамга шифо берармикан”, деб Уни кузатиб турардилар. Исо уларнинг бу ниятини била туриб, қўли шол одамга: — Ўрнингдан туриб олдинга чиқ! — деб буюрди. У олдинга чиқди. Исо йиғилганларга деди: — Сизларга бир саволим бор. Қонунга мувофиқ Шаббат куни яхшилик қилиш керакми ёки ёмонликми? Жонни халос қилиш керакми ёки нобуд қилишми? Исо уларнинг ҳаммасига назар ташлаб чиқди–да, у одамга: — Қўлингни узат! — деди. У одам қўлини узатиши биланоқ қўли соппа–соғ бўлиб қолди.
Выбор основного перевода