Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Параллельные места
Исо эса Унга деди: — Сен ортимдан юр. Марҳумларни руҳан ўлик бўлганлар дафн қилсинлар. Исо йигитга айтди: — Агар комил бўлишни истасангиз, бориб, мол–мулкингизни сотиб, пулини камбағалларга тарқатинг. Шунда самода хазинангиз бўлади. Кейин келиб, Менга эргашинг. Исо уларга деди: “Ортимдан юринглар. Мен сизларга одамларни овлашни ўргатаман.” Исо унга меҳр билан қараб, деди: — Сизга бир нарса етишмайди. Боринг, бор нарсангизни сотинг, пулини камбағалларга тарқатинг. Шунда самода хазинангиз бўлади. Кейин келиб, Менга эргашинг. Эртаси куни Исо Жалила ҳудудига бормоқчи бўлди. У Филипни учратиб, унга: — Ортимдан юр! — деди. Келин куёвга тегишлидир. Куёв жўра эса куёв ёнида туриб, унинг овозини эшитганидан севиниб хурсанд бўлади. Худди шундай мен ҳам бугун бениҳоят шодман. Исо бу сўзлар орқали Бутруснинг қай йўл билан ўлиб, Худони улуғлашини билдирди. Сўнгра унга: — Ортимдан юр! — деди. Исо унга: — Мен келгунимгача унинг тирик қолишини истасам, бундан сенга нима?! Сен ортимдан юравер, — деди.
Выбор основного перевода