Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Параллельные места
Орадан кўп ўтмай, Исо шаҳару қишлоқларга бориб, Худонинг Шоҳлиги тўғрисидаги Хушхабарни эълон қилди. Ўн икки шогирди У билан бирга эди. Ёвуз руҳлардан ва хасталиклардан халос бўлган бир неча аёллар ҳам Исога эргашган эдилар. Булар: Магдалалик Марям (унинг ичидан еттита жин чиқиб кетган эди), Ҳироднинг сарой бошқарувчиси Хузаснинг хотини Йўанна, Сусанна ва кўплаб бошқа аёллар эди. Улар ўз мол–мулкларини Исо билан Унинг шогирдлари эҳтиёжлари учун сарф қилардилар. Дўст–ёронларим дардим туфайли олдимдан қочади, Туғишганларим асло ёнимга келмайди. Шаббат куни тугагач, Магдалалик Марям, Ёқубнинг онаси Марям ва Саломия Исонинг жасадига суртиш учун хушбўй мойлар сотиб олдилар. Исонинг хочи ёнида Унинг онаси ва холаси, Клопаснинг хотини Марям ҳамда Магдалалик Марям турар эдилар.
Выбор основного перевода