Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Параллельные места
“Эгангга ишон, Ўзи қутқариб олар, Эганг сендан мамнун бўлса, У нажот берар.” Душманларим ҳақоратининг нишониман, Мени кўрганларида масхаралаб, бошларини чайқашар. Ўтган–кетганлар сендан ор қилиб, Қўл силтаб кетадилар. Ёқасини ушлаб, бошларини чайқайдилар, Эй қиз Қуддус, сени мазах қилиб шундай дейдилар: “Гўзалликда комил шаҳарми шу?! Бутун дунёнинг севинчимиш у!” Исо унга: — Бу ҳашаматли биноларни кўряпсанми? Буларнинг ҳаммаси вайрон бўлади. Бу ерда тош устида турган биронта тош қолмайди, — деди. — У: “Инсон қўли билан қурилган бу Маъбадни Мен бузиб ташлайман–у, уч кунда инсон қўлларисиз, бошқа бир Маъбадни тиклайман”, — деганини эшитган эдик. Исо шундай жавоб берди: — Мана бу Маъбадни бузинглар, Мен уч кун ичида уни тиклайман.
Выбор основного перевода