Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Параллельные места
Лекин Мен сизларга айтаман: ўз яқинидан ҳатто ғазабланган одам ҳам ҳукм қилинади. Яқинини ҳақоратлаган одам олий маҳкамада жавоб беради. Яқинига: «Аҳмоқсан» деган одам эса, дўзах оловига ташланади. Шу вақтдан бошлаб, Исо шогирдларига қуйидагиларни очиқчасига тушунтира бошлади: “Мен Қуддусга бориб, йўлбошчилар, бош руҳонийлар ва Таврот тафсирчилари қўлида кўп азоб чекаман. Мени ўлдиришади, лекин учинчи куни Мен тириламан.” Тонг отганда, бош руҳонийлар ва халқ йўлбошчиларининг ҳаммаси Исони ўлимга маҳкум қилишга келишиб олдилар. Улар Исони боғлаб, ҳоким Пилатга олиб бориб топширдилар. Бош руҳонийлар, Таврот тафсирчилари ва йўлбошчилар ҳам уларга қўшилиб, Исони масхаралай кетишди: Исо шогирдларига шундай деб уқтира бошлади: “Инсон Ўғли кўп азоб чекади. Йўлбошчилар, бош руҳонийлар ва Таврот тафсирчилари томонидан рад қилиниб, ўлдирилади. Учинчи куни эса тирилади.” Улар яна Қуддусга келдилар. Исо Маъбадда айланиб юрган эди, бош руҳонийлар, Таврот тафсирчилари ва йўлбошчилар Унинг олдига келиб Исони олий руҳонийнинг олдига олиб келдилар. Бош руҳонийлар, йўлбошчилар ва Таврот тафсирчиларининг ҳаммаси йиғилган эдилар. Аммо Самарияликлар Исони қабул қилмадилар, чунки У Қуддусга кетаётган эди. Бир куни Исо Маъбадда халққа таълим бериб, Хушхабар айтаётган эди. Шу пайт бош руҳонийлар, Таврот тафсирчилари ва йўлбошчилар келиб қолдилар. Тонг отганда Олий кенгаш аъзолари — бош руҳонийлар ва тафсирчилар йиғилдилар. Исони уларнинг олдига олиб келишди. Бутун Кенгаш аъзолари туриб, Исони ҳоким Пилатнинг олдига келтирдилар. Тонг отди. Яҳудийлар Исони Каяфас ҳузуридан олиб чиқиб, ҳоким Пилатнинг саройига олиб бордилар. Ўзлари эса булғанишни истамай ҳукумат саройига кирмадилар, чунки булғанган одам Фисиҳ таомини ея олмасди.
Выбор основного перевода