Исо ўн икки ҳаворийни жўнатаётиб, уларга қуйидагича кўрсатмалар берди: “Ғайрияҳудийлар яшайдиган жойларга оёқ босманглар, Самарияликларнинг шаҳарларига кирманглар.
Йўлда У Самариядан ўтиши керак эди.
Самариялик аёл Унга шундай деди: — Сиз яҳудий бўлсангиз, мен эса Самариялик аёл бўлсам, қандай қилиб мендан сув сўрашга журъат этдингиз?! Нега десангиз, яҳудийлар Самарияликлар билан алоқа қилмайдилар.