Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Исо билан шогирдлари Қуддусга қараб кетаётган эдилар. Исо йўл бошлаб борарди. Шогирдлар хавотирда эди, Исонинг ортидан эргашган халқни эса ваҳима қамраб олганди. Исо ўн икки шогирдини четга олиб, Ўзи билан юз берадиган воқеаларни айта бошлади: Исо Қуддусга йўл олди ва шаҳару қишлоқларга бориб, таълим берар эди. Исо Самария билан Жалилани кесиб ўтиб, Қуддус томон йўл олди. Кейин Исо ўн икки шогирдини четга олиб, уларга деди: “Мана, биз Қуддусга кетяпмиз. Пайғамбарларнинг Инсон Ўғли тўғрисида ёзган ҳамма башоратлари бажо бўлади. Оломон Исонинг бу сўзларини тинглар экан, Исо гапини бир масал билан давом эттирди. Чунки Исо Қуддусга яқинлашиб қолган эди, одамлар ҳам, Худонинг Шоҳлиги ҳозир зоҳир бўлиши керак, деб ўйлардилар. Исо шу гапларни айтгандан кейин, йўлида давом этиб, Қуддусга кетди.
Выбор основного перевода