Эгангиз Худо сизлар учун ўз халқингиз орасидан менга ўхшаган бир пайғамбар чиқаради. Унга қулоқ солинглар.
Эгамизнинг сўзларини шоҳ эълон қилмоқда: “Эгамиз менга шундай деди: «Сен Менинг ўғлимсан, Бугун Мен сенга ота бўлдим.
Эгам айтар: “Мана Менинг қулим, Ўзим уни қўллаб–қувватлайман. Мен Ўзим уни танлаганман. Ундан жуда мамнунман. Мен унга Ўз Руҳимни бердим, У элатларга адолат келтиради.
Шу пайт осмондан: “Бу Менинг севикли Ўғлимдир, Ундан ниҳоятда мамнунман”, деган овоз келди.
“Мана Менинг Қулим, Ўзим Уни танлаб олганман. У кўнглимни мамнун этган Суюклигимдир. Мен Унга Ўз Руҳимни бераман, У адолатни элатларга эълон қилади.
Осмондан эса: “Сен Менинг севикли Ўғлимсан, Сендан ниҳоятда мамнунман” деган овоз эшитилди.
ва Муқаддас Руҳ каптар шаклида Унинг устига тушиб келди. Осмондан эса: “Сен Менинг севикли Ўғлимсан, Сендан ниҳоятда мамнунман” деган овоз келди.
Отамиз Худо муқаддас тоғда Масиҳни шон–шараф ила юксалтирганда, биз ўша ерда эдик. Маҳобатли ва улуғвор Худонинг самодан: “Бу Менинг севикли Ўғлимдир, Ундан мамнунман”, — деган овозини эшитган эдик.