Баал–Шолишо шаҳридан бир киши арпасининг биринчи ҳосилидан қилинган йигирмата кулча ва бир қоп янги узилган бошоқни пайғамбарга олиб келди. Элишай хизматкорига: — Одамларга бер, тановул қилишсин, — деб буюрди.
Қандай қилиб шугинани юзта одамга бераман?! — деди хизматкор. — Одамларга бўлиб бер, тановул қилишсин, — деди Элишай, — чунки Эгамиз шундай демоқда: “Ҳамма тўяди, ҳатто ортиб ҳам қолади.”
Қирғоққа чиққанларида, нонни ва ёнган кўмир устида пишаётган балиқни кўрдилар.
Исо уларнинг олдига бориб, нондан берди, балиқдан ҳам берди.