Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21
Параллельные места
Шу куни оқшомда беданалар учиб келиб, қароргоҳни босиб кетди. Эртасига эрталаб қароргоҳ атрофига шудринг тушди. Шудринг кўтарилгач, ер юзи лайлак қор учқунига ўхшаш, қировсимон бир нарса билан қопланди. Исроил халқи бу нарсани кўрганда, нима эканини билолмасдан: “Бу нима?” деб бир–бирларидан сўрайвердилар. — Тановул қилишларингиз учун Эгамиз сизларга берган нон шудир, — деди Мусо Исроил халқига. Манна кашнич уруғига ўхшарди, унинг ранги дарахт елими рангидай эди. Халқ маннани ердан йиғиштириб олар, тегирмонда янчиб ёки ҳавончада туйиб, сўнг қозонга солиб қайнатарди, нон ҳам ёпарди. Унинг мазаси зайтун мойи қўшиб ёпилган нонга ўхшарди. Тунда қароргоҳга шабнам тушганда, шабнам билан бирга манна ҳам ёғиларди. Улар оч қолганларида, самодан нон бердинг, чанқаганларида қоядан уларга сув чиқариб бердинг. Сен Канъон юртини уларга бераман, дея онт ичган эдинг. Сўнг уларга, боринглар, ўша ерни мулк қилиб олинглар, деб айтдинг. Улар есин деб, манна ёғдирди, Осмоннинг донини уларга берди. Ота–боболарингиз саҳрода манна егандилар, шунга қарамай ўлиб кетдилар. Осмондан тушган нон мана шудир. Бу нон ота–боболарингиз еган маннага ўхшамайди, улар манна еб ўлиб кетганлар. Мен берган нонни еган одам эса абадий яшайди. Мўъжиза орқали уларнинг ҳаммасига бир хил овқат берилди.
Выбор основного перевода