Шундан кейин Исо қайиқда Жалила кўлининг нариги қирғоғига сузиб ўтди (Жалила кўлини Тиберияс кўли деб ҳам аташарди).
Исо нонларни олиб, шукрона дуосини ўқиди. Сўнг ўтирганларнинг ҳаммасига тарқатди. Балиқларни ҳам худди шундай қилди. Одамлар истаганларича едилар.