Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21
Параллельные места
Сўнг бир оз нари кетиб, ерга мук тушди–да, шундай деб ёлворди: — Эй Отам, агар иложи бўлса, бу азоб косаси Мени четлаб ўтсин. Аммо Менинг хоҳишим эмас, Сенинг хоҳишинг бажо бўлсин. У шундай деб ёлворди: — Отажон! Сен учун ҳамма нарсанинг имкони бор! Бу азоб косасини Мендан узоқлаштир. Аммо Менинг хоҳишим эмас, Сенинг хоҳишинг бажо бўлсин. Исо уларга деди: — Менинг овқатим — Мени Юборганнинг иродасини адо этиш, Унинг ишини тугатишдир. Мен Ўзимдан Ўзим ҳеч нарса қилолмайман. Осмондаги Отам Менга қандай айтса, шундай ҳукм қиламан, шунинг учун ҳукмим тўғридир. Зотан, Мен Ўз иродамни эмас, балки Мени юборган Отамнинг иродасини бажо келтиришни истайман.
Выбор основного перевода