Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21
Параллельные места
Мен, Эгангизга шак келтирган одамнинг жазоси ўлимдир. Бутун жамоа уни тошбўрон қилсин. Ўша шаккок ким бўлишидан қатъий назар, мусофир бўладими ёки Исроил халқиданми, ўлдирилсин. Исо эса индамади. Олий руҳоний Унга деди: — Барҳаёт Худо ҳақи қасам ичиб, айт: Худонинг Ўғли — Масиҳ Сенмисан? Исо унга: — Гапингиз тўғри, — деди. — Бундан буён сизлар Инсон Ўғлини Қодир Худонинг ўнг томонида ўтирганини ва осмон булутларида келаётганини кўрасизлар. Шунда олий руҳоний ўз кийимларини йиртиб деди: — У куфрлик қиляпти–ку! Бизларга бошқа гувоҳларнинг нима кераги бор?! Унинг куфрлик қилганини ҳозиргина ўзларингиз эшитдингизлар. Сизларнинг қарорингиз қандай? — У ўлимга лойиқ! — деб жавоб берди улар. Ана шу сўзи учун яҳудийлар Исони ўлдиришга янада кўпроқ ҳаракат қилишди. Чунки У нафақат Шаббат қоидаларини бузди, балки Худони Отам деб, Ўзини Худога тенглаштирган эди. Яҳудийлар Унга шундай дейишди: — Хайрли ишингиз учун эмас, куфрлигингиз учун Сизни тошбўрон қилмоқчимиз. Сиз одам бўла туриб Ўзингизни Худо деяпсиз! — Уни олиб кетиб, ўз қонунингиз бўйича ҳукм қилаверинглар, — деди Пилат. — Бизга ҳеч кимни қатл қилишга ижозат берилмаган, — дейишди унга яҳудийлар.
Выбор основного перевода