— Бунинг Менга нима дахли бор?! Менинг вақт–соатим ҳали келгани йўқ, — деди Исо.
Шогирдларидан бири Исонинг ёнида ёнбошлаган эди. У Исонинг севикли шогирди эди.
Сўнг у югуриб, Бутрус ва Исонинг севикли шогирди олдига бориб деди: — Ҳазратимизнинг жасадини қабрдан олиб кетишибди. Уни қаерга қўйишганини билмаймиз.
Улар Марямга: — Эй аёл, нега йиғлаяпсан? — дейишди. — Ҳазратимнинг жасадини олиб кетишибди, Уни қаерга қўйишганини билмайман, — деди у.
Шу пайт Исонинг севикли шогирди: — Бу Раббимиз Исо–ку! — деди Бутрусга. Бутрус буни эшитиши биланоқ, узун кўйлагининг этакларини белига қистирди–ю, кўлга сакради.
Бутрус бурилиб, Исонинг севикли шогирди орқаларидан эргашиб келаётганини кўрди. Бу шогирди кечки зиёфатда энгашиб, Исодан: “Ҳазрат, Сизни ким тутиб беради?” — деб сўраган эди.