Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21
Параллельные места
Терим ириб кетган бўлса ҳам, Мана шу танамда Худони кўраман. Мен Уни ўз кўзларим билан кўраман, Ҳа, мен кўраман, бошқа ҳеч ким эмас. Юрагим орзиқиб кетяпти! Сен Менга топширган ишни тугатиб, ер юзида Сени улуғладим. Исо Масиҳ эса қонуннинг мақсадини амалга оширди, шу тариқа ҳамма имон орқали оқланади. Масиҳ эса бизни қонун лаънатидан халос қилди. У хочга михланганда бизнинг ўрнимизга лаънатланди. Ахир, Муқаддас битикларда: “Ёғочга қоқилган ҳар бир киши лаънатидир”, деб ёзилган–ку! Шунинг учун Масиҳ дунёга келганда Худога шундай деган эди: “Сен қурбонлигу назр истамадинг, Куйдириладиган қурбонлик ҳамда Гуноҳ қурбонлигидан мамнун бўлмадинг, Итоат қилишим учун Менга бадан ҳозирладинг. Шунинг учун Масиҳ дунёга келганда Худога шундай деган эди: “Сен қурбонлигу назр истамадинг, Куйдириладиган қурбонлик ҳамда Гуноҳ қурбонлигидан мамнун бўлмадинг, Итоат қилишим учун Менга бадан ҳозирладинг. Ўшанда дедимки: «Мана, Мен келдим. Муқаддас битикларда Мен ҳақимда ёзилган. Сенинг хоҳишингни адо этиш учун келдим, эй Худойим.»” Дастлаб Масиҳ қонун талаб қилган қурбонликлар ҳақида сўз юритиб, Худога: “Сен қурбонлигу назр истамадинг, куйдириладиган қурбонлик ҳамда гуноҳ қурбонлигидан мамнун бўлмадинг”, — деб айтган. Сўнг эса ҳақиқий итоаткорликни тилга олиб, шундай деган: “Сенинг хоҳишингни адо этиш учун келдим, эй Худойим.” Бундан кўриниб турибдики, Масиҳ қурбонлик маросимларига асосланган аввалги аҳдни бекор қилди. Унинг мақсади юракнинг итоаткорлигига асосланган янги аҳдни ўрнатиш эди. Масиҳ Худонинг хоҳишини бажариб, Ўз танасини биз учун қурбон қилди. Бу ягона қурбонлиги орқали бизни гуноҳдан поклади.
Выбор основного перевода