Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21
Параллельные места
Ҳокимнинг аскарлари Исони ҳукумат саройига олиб бориб, бутун бўлинмани Унинг олдига тўплашди. Улар Исонинг кийимларини ечиб олиб, Унинг эгнига қизил тўн кийдирдилар. Тиканлардан тож ўриб, бошига кийгиздилар. Ўнг қўлига қамиш тутқизиб, Унинг олдида тиз чўкканча: “Яшавор, эй яҳудийларнинг Шоҳи!” деб масхара қилдилар. Сўнг Унга тупуриб, қамиш билан қайта–қайта бошига урдилар. Рим аскарлари Исони ҳукумат саройининг ҳовлисига олиб бориб, бутун бўлинмани Унинг олдига тўплашди. Унга сафсар тўн кийдиришди ва тиканлардан тож ўриб бошига қўйишди. — Яшавор, эй яҳудийларнинг Шоҳи! — деб Уни қутлай бошлашди. Қамиш билан Унинг бошига қайта–қайта уриб, тупуришди. Унинг олдида тиз чўкиб, таъзим қилишди. Шундан кейин Ҳироднинг ўзи ҳам аскарлари билан бирга Исони камситиб масхаралади. Унга шоҳона чопон кийдириб, Пилатнинг олдига қайтариб юборди.
Выбор основного перевода