Исо шогирдларига деди: — Юрагингиз сиқилмасин. Худога ишонинг, Менга ҳам ишонинг!
Мен туфайли хотиржам бўлишингиз учун буларни сизларга айтдим. Дунёда қайғу–алам чекасизлар. Лекин дадил бўлинглар, Мен дунёни енгдим.
Шунда Худо берадиган, инсон хаёлига сиғмайдиган тинчлик Исо Масиҳ орқали сизларнинг юракларингизни ва ўй–хаёлларингизни қўриқлайди.