Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21
Параллельные места
Бироқ Мен Яҳёдан кўра, каттароқ гувоҳликка эгаман. Гувоҳлик деб, Мен тугатишим учун осмондаги Отам берган ишларни назарда тутяпман. Буларнинг ҳаммаси Мени Отам юборганидан далолат беради. Исо уларга жавоб берди: — Мен сизларга айтдим, аммо сизлар ишонмаяпсизлар. Осмондаги Отам номидан қилаётган ишларим кимлигимни кўрсатиб турибди. Агар Мен Отамнинг ишларини қилмаётган бўлсам, Менга ишонмай қўя қолинглар. Борди–ю, Унинг ишларини қилаётган бўлсам, Менга ишонмасангиз ҳам, қилаётган ишларимга ишонинглар. Шунда Ота Менда ва Мен Отада эканимни билиб, англаб оласизлар. Мен Отамда эканимни, сизлар Менда ва Мен сизларда эканимни ўша куни англаб оласизлар.
Выбор основного перевода