Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21
Параллельные места
Мен Отамнинг амрларига амал қилиб, Унинг севгисига содиқ қолганман. Худди шу сингари, сизлар ҳам, Менинг амрларимга амал қилсангизлар, севгимга содиқ қоласизлар. Биз ҳаммамиз очиқ юз билан Эгамизнинг улуғворлигини кўриб турибмиз. Биз ўзгариб борар эканмиз, янада улуғвор бўлиб, Эгамизга ўхшаган бўламиз. Буларнинг ҳаммаси Эгамизнинг Руҳи орқали содир бўлмоқда. Худонинг каломига итоат қилган одамда эса Худонинг севгиси ўз мукаммал ифодасини топган. Биз Худо билан бирга эканимизни ана шундан билсак бўлади. Худони севиш Унинг амрларини бажариш демакдир. Худонинг амрлари эса қийин эмас, Севги — биз Худонинг амрларига амал қилишимиздан иборат. Сизлар бу амрни бошидан эшитгансизлар ва унга амал қилиб яшашингиз керак.
Выбор основного перевода