Бинобарин, сизларга айтаман: сиз ибодатда нимаики сўрасангиз, олдим, деб ишонинглар ва сизга берилади.
Яҳудо чиқиб кетгач, Исо деди: — Инсон Ўғлининг улуғворлиги аён бўладиган вақти келди. У орқали Худонинг улуғворлиги аён бўлади.
Худонинг улуғворлиги Инсон Ўғли орқали аён бўлар экан, тез орада Худо Инсон Ўғлини Ўз улуғворлигига шерик қилади.
Агар бирортангизга донолик етишмаса, Худодан сўранг, У беради. Чунки сўраганларнинг ҳаммасига Худо сахийлик билан, беминнат беради.