Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21
Параллельные места
Сизлар Мени излайсизлар–у, лекин тополмайсизлар. Мен борадиган жойга сизлар боролмайсизлар. Буни эшитган яҳудийлар ўзаро шундай деб айтишарди: — У қаерга бормоқчики, биз Уни топа олмасак? Балки У бошқа юртларда яшайдиган яҳудийлар орасига бормоқчидир? Ғайрияҳудийларга ҳам таълим бермоқчидир? “Сизлар Мени излайсиз–у, лекин тополмайсизлар, Мен борадиган жойга, сизлар боролмайсизлар” деган гаплари билан нима айтмоқчи экан? Сенга чинини айтайин: ёш бўлганингда камарингни ўзинг боғлар эдинг, хоҳлаган жойингга борар эдинг. Қариганингда эса қўлларингни узатасан, бошқа биров сени боғлайди, сени хоҳламаган жойингга олиб боради. Исо бу сўзлар орқали Бутруснинг қай йўл билан ўлиб, Худони улуғлашини билдирди. Сўнгра унга: — Ортимдан юр! — деди. чунки ҳадемай бу оламдан кўз юмишимни биламан. Раббимиз Исо Масиҳнинг Ўзи буни менга маълум қилган.
Выбор основного перевода