Шунда ўн икки шогирддан бири бўлган Яҳудо Ишқариёт бош руҳонийларнинг олдига бориб, Исони сизларга тутиб бераман, деди.
Шунда ўн икки ҳаворийдан бири — Яҳудо Ишқариётнинг ичига шайтон кириб олди.
Исо уларга деди: — Мен ўн иккитангизни танлаб олдим. Лекин орангиздаги биттангиз иблисдир!
У Шимўн ўғли Яҳудо Ишқариётни назарда тутган эди. Яҳудо ўн икки шогирддан бири бўлса ҳам, кейинчалик Исога хиёнат қилди.