Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21
Параллельные места
Сўнг У шогирдлари ёнига қайтиб келиб, уларга деди: — Ҳалигача дам олиб, ухлаб ётибсизларми?! Мана, вақт–соати келди, Инсон Ўғли гуноҳкорлар қўлига тутиб бериляпти. Учинчи марта бориб келиб, Исо шогирдларига деди: — Ҳалигача дам олиб, ухлаб ётибсизларми?! Бўлди, вақт–соати келди! Инсон Ўғли гуноҳкорлар қўлига тутиб бериляпти. Бу гапи учун Исони қўлга олмоқчи бўлдилар. Бироқ ҳеч ким Унга қўл теккизмади, чунки Унинг вақт–соати ҳали келмаган эди. Бу сўзларни Исо Маъбадда таълим бераётиб, хайр–эҳсон қутисининг олдида айтди. Ҳеч ким Уни қўлга олмади, чунки Унинг вақт–соати ҳали келмаган эди. Исо уларга шундай жавоб берди: — Инсон Ўғли улуғланадиган вақт–соати келди. Ким ўз жонини дўстлари учун фидо қилса, бундан ортиқ севги йўқ. Мен Отамдан чиқиб, дунёга келдим. Энди дунёни тарк этиб, Отамнинг олдига кетяпман.” Шу гаплардан кейин Исо кўзларини осмонга тикиб, деди: “Эй Ота! Вақт–соати келди. Ўғлинг Сени улуғлаши учун Ўғлингни улуғлагин. Энди яшаётган мен эмас, балки Масиҳдир. У менинг ҳаётимни бошқаряпти. Ҳали тирик эканман, Худонинг Ўғлига бўлган имон билан яшайман. Ахир, У мени севиб, Ўзини мен учун фидо қилган. Масиҳ бизлар учун жонини фидо қилди, ана шундан биз ҳақиқий севгини билдик. Демак, биз ҳам биродарларимиз учун жонимизни фидо қилишга бурчлимиз.
Выбор основного перевода