Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
Параллельные места
Кейин ҳамма кумуш бутлар, олтин тасвирларингизни йўқ қилиб ташлайсиз. Сиз ўша нарсаларни ифлос латта–путтадай улоқтириб ташлайсиз. “Эй даф бўл кўзимдан!” дейсиз ўша нарсаларга. Чўлда садр, акас, зайтун дарахтларини, Ҳамда мирта буталарини ўстираман, Саҳрода сарв, арча, қарағай дарахтларини ўстираман. Ҳа, Исроил тоғининг чўққисига экаман. Новда бутоқ чиқариб, ҳосилга киради, кўркам садр дарахти бўлиб етишади. У ерда ҳар хил қушлар яшайди, турли паррандалар дарахтнинг шохлари соясида паноҳ топади. Буғдойни, шаробу зайтун мойини, Унга Мен берганимни у билмайди. Баалга назр қилган кумушу олтинни Унга Мен совға қилганимни англамайди. Оссурия бизга нажот бермайди, Биз жанговар отларга минмаймиз. Қўл билан ясалган бутларни Энди биз «худоларимиз» деб атамаймиз. Эй Эгамиз, биз — етимларга Фақат Сен раҳм–шафқат қиласан.” Мен билан алоқада бўлинглар, шунда Мен сизлар билан алоқада бўламан. Токка уланмаган новда ўз–ўзидан ҳосил беролмайди. Шу сингари, сизлар ҳам Мен билан алоқада бўлмасангизлар, ҳосил беролмайсизлар. Мен — ток, сизлар эса новдасизлар. Агар Менда бўлсангизлар ва Мен сизларда бўлсам, кўп ҳосил берасизлар. Менсиз ҳеч нарса қилолмайсизлар.
Выбор основного перевода