Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
Параллельные места
Сен эса кўриб турасан, Билиб турасан кулфату азобда қолганларни. Қўлларингни уларга узатасан, Ожиз ўзини Сенинг паноҳингга топширади, Сен етимга доим ёрдам бергансан. Айтдингизки: «Йўқ, отларга миниб учиб кетамиз», Мана энди отларга миниб учиб кетасиз! Айтдингизки: «Учқур отларга миниб кетамиз», Энди эса сизни таъқиб қиладиганлар учқур бўлади! Мисрдан ёрдам сўраб борганларнинг ҳолига вой! Улар чопқир отларига ишонадилар, Жанг араваларининг кўплигию Кучли отлиқларга умид боғлайдилар. Исроил халқининг Муқаддас Худосига эса Назар ҳам ташламайдилар, Эгамизга юз бурмайдилар. Эгамиз шундай демоқда: “Умидини инсонга боғлаган, Фоний банданинг кучига ишонган, Юраги Мендан узоқлашган одам лаънатидир. Эфрайим ўз бетоблигини тушунгач, Яҳудо ўз яраларини кўргач, Эфрайим Оссурияга борди, Буюк шоҳни ёрдамга чақирди. Аммо шоҳ уларни даволай олмайди, Яраларига шифо бера олмайди. Бутни Исроиллик ҳунарманд ясаган–ку, Бут Худо эмас! Самария шаҳрининг бузоғи парчаланиб ташланади. Ҳозир ҳам халқим гуноҳ устига гуноҳ қилишар. Ўзларига бутлар ясашар, Кумушдан маҳорат билан санамлар ишлашар, Буларнинг барчаси бор–йўғи ҳунарманднинг иши–ку! Менинг халқимга шундай деб айтишяпти: «Бутларга қурбонликлар келтиринглар! Олтин бузоқларни ўпинглар!» Дўстингизга суянманг, Шеригингизга ишонманг, Қучоғингизда хотинингиз ётганда, Қулф солинг оғзингизга.
Выбор основного перевода