Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
Параллельные места
— Ҳазратим нечун йиғлаяптилар? — деб сўради Хазайил. — Исроил халқига қиладиган ёвузликларингни билганим учун йиғлаяпман, — деди Элишай. — Сен Исроил халқининг қалъаларига ўт қўясан, йигитларини қиличдан ўтказасан, гўдакларини ерга уриб ўлдирасан, ҳомиладор аёлларнинг қорнини ёриб ташлайсан. Улар ўзларининг Эгаси Худога итоат этмай, Унинг аҳдини бузганлари учун шу ҳодисалар юз берганди. Худонинг Ўз қули Мусо орқали берган бирорта амрига улар қулоқ солмадилар, ҳеч бирини бажармадилар. Ўзларининг кўз ўнгида Чақалоқлари тилка–пора бўлади. Уйлари талон–тарож бўлади, Хотинларига тажовуз қилинади. Жазо куни Эфрайим хароб бўлади. Исроил қабилаларига эълон қилган бу сўзларим Албатта рўёбга чиқади. Улар Менга чин дилдан илтижо қилмайди, Аммо тўшакларида ётиб, фарёд чекишади. Бутпарастлардай баданларини тилиб, Буғдой ва шароб талаб қилишади. Менга қарши бош кўтаришади. Фарзанд ўстириш насиб қилган тақдирда ҳам, Биронтасини қолдирмай йўқ қиламан. Ҳолига вой, уларни тарк этаман! Садоқатсиз бу халқ энди таъзирини ейди. Эгамиз қурбонгоҳларини вайрон қилади, Бутсимон тошларини синдириб ташлайди. Жангу жадаллар сени четлаб ўтмайди. Шоҳ Шалман Байт–Арбэлни жангда вайрон қилгандай, Хотинларни бола–чақалари билан тошга уриб ўлдиргандай, Ҳамма шаҳарларинг вайрон бўлади. Шаҳарларида қилич ҳукм суради, Дарвозаларининг тамбаларини йўқ қилади. Ёвуз режалари туфайли халқим қиличдан ҳалок бўлади.
Выбор основного перевода