Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
Параллельные места
Исроил ақлини йўқотган, идроксиз халқдир. Худонинг йўли комилдир, Эгамизнинг каломи чин ҳақиқатдир, Паноҳ излаб борганга У қалқондир. Донолар буларга эътибор берсин, Эгамизнинг содиқ севгисини англасин. Эгамизнинг йўли солиҳлар учун қалъа, ёмонлик қиладиганлар учун эса ҳалокатдир. Исёнкору гуноҳкорлар бирга қирилади, Эгамиздан воз кечганлар ҳалок бўлади. Солиҳнинг йўли текисдир, Тўғри йўлни Сен унга тайёрлайсан. Мен Эгамиздан сўрадим: — Эй Эгам, нечун бу юрт шу қадар вайрон бўлиб кетди? Нечун саҳро каби ҳувиллаб қолди? У ерда биронта ҳам сайёҳ кўринмайди. Қайси фаросатли одамнинг бунга ақли етади?! Сен буларни ким орқали халққа етказасан? Бу қувғинлар туфайли кўп одамлар тозаланиб, покланади, аммо фосиқлар фосиқлигини давом эттираверади. Фосиқларнинг биронтаси ҳам буни тушунмайди, донолар эса буларнинг барчасини англаб оладилар. деди: — Эй иблис ўғли! Сен ҳар қандай ҳақиқатнинг душманисан, юрагинг айёрлик ва ярамасликларга тўла. Эгамизнинг тўғри йўлини бузиб кўрсатишни қачон бас қиласан?!
Выбор основного перевода