Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
Параллельные места
Раббий Орам лашкарига жанг араваларининг тақир–туқурини, отларнинг кишнашини, кўп лашкарнинг шовқин–суронини эшиттирган эди. Улар бир–бирларига: “Исроил шоҳи бизга қарши ҳужум қилгани Хет ва Миср лашкарларини ёллаганга ўхшайди”, дедилар. Натижада Эгамиз пайғамбар қуллари орқали айтганидай, Исроил халқини Ўз ҳузуридан қувган ва Исроил халқи ўз юртларидан Оссурияга сургун қилинган эдилар. Улар бугунгача ўша ерда яшайдилар. Хўшея Диблайим қизи Гўмерага уйланди. Гўмера ҳомиладор бўлиб, Хўшеяга ўғил туғиб берди. Эгамиз Хўшеяга деди: “Ўғлингнинг исмини Лўёми, яъни «Халқим эмас» деб қўй. Чунки Исроил халқи энди Менинг халқим эмас, Мен эса уларнинг Худоси эмасман. Болаларига ҳам раҳм қилмайман, Ўйнашларидан орттирган ҳароми улар. Сизлар бир вақтлар Худога бегона эдингизлар, энди эса Унинг халқисизлар. Бир вақтлар Худонинг марҳаматидан бебаҳра эдингизлар, энди эса Ундан марҳамат топдингизлар.
Выбор основного перевода