Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
Параллельные места
Ахабнинг Самария шаҳрида етмишта ўғли бор эди. Ёҳу Самариядаги оқсоқолларга ва Ахаб ўғилларининг мураббийларига ҳамда Йизрил бекларига шу мазмунда мактуб ёзиб юборди: “Шоҳингизнинг ўғиллари сизлар билан бирга турибдилар, жанг араваларингиз, отларингиз ва қурол–яроғларингиз ҳам бор, ўзларингиз мустаҳкам шаҳарда яшайсизлар. Ушбу мактуб сизларга етиб бориши биланоқ, ҳукмдорингиз ўғилларидан энг муносибини танлаб олиб, отасининг ўрнига тахтга ўтқазинглар ва ҳукмдорингизнинг хонадонини ҳимоя қилиш учун мен билан жанг қилишга тайёрланинглар.” Аммо Самариядагилар жуда қўрқиб кетдилар: — Ёҳуга иккита шоҳ бардош беролмади–ю, биз қандай қилиб бардош берардик?! — дейишди улар. Шундан кейин бош вазир, шаҳар ҳокими, оқсоқоллар, Ахаб ўғилларининг мураббийлари Ёҳуга шундай хабар беришди: “Биз ҳеч кимни шоҳ қилмаймиз. Биз сизнинг қулларингизмиз, нима буюрсангиз, шуни ижро қилармиз, сизга нима маъқул бўлса, шуни қилинг.” Ёҳу эса уларга иккинчи марта шу мазмунда мактуб ёзди: “Агар сизлар мен тарафда бўлиб, менга итоат этишга тайёр бўлсангизлар, ҳукмдорингиз ўғилларининг бошларини олиб, эртага шу пайтда Йизрилга, менинг ҳузуримга келтиринглар.” Шоҳнинг етмишта ўғли бўлиб, уларни шаҳарнинг энг аслзодалари тарбия қилаётган эдилар. Мактуб аслзодаларнинг қўлига теккач, улар шоҳ ўғилларини ушлаб, ҳаммаларини — етмиш кишини бўғизладилар, уларнинг бошларини саватга солиб, Йизрилга, Ёҳунинг ҳузурига жўнатдилар. Хабарчи Ёҳуга: “Улар шоҳ ўғилларининг бошларини олиб келдилар”, деди. Ёҳу: “Каллаларни дарвоза олдига икки тўп қилиб тахланглар, эрталабгача ўша ерда қолсин”, деди. Эртасига эрталаб Ёҳу халқнинг олдига чиқиб гапирди: — Ўз ҳукмдоримга қарши мен исён кўтариб, уни ўлдирдим. Сизлар айбдор эмассизлар. Лекин мана бу одамларни ким ўлдирди? Шуни билиб қўйингларки, Эгамизнинг Ахаб хонадони тўғрисида айтган биронта сўзи ижросиз қолмайди. Эгамиз Ўз қули Илёс орқали айтган сўзини бажо қилди. Сўнгра Ёҳу Йизрилда Ахаб хонадонининг қолган–қутганини, унинг ҳамма аъёнларини, яқинларини, руҳонийларини ўлдирди. Шундай қилиб, Ахабнинг биронта ҳам одами тирик қолмади. Шундан кейин Ёҳу Йизрилдан Самария томон йўлга чиқди. У йўлда чўпонларга қарашли Байт–Акад деган жойда Яҳудо шоҳи Охозиёнинг қариндошлари билан учрашиб қолди ва улардан: “Сизлар кимсизлар?” деб сўради. — Биз Охозиёнинг қариндошларимиз, — дейишди улар. — Шоҳнинг оиласидан ва малика Изабелнинг ўғилларидан хабар олгани кетяпмиз. — Буларни тириклайин ушланглар! — деб буюрди Ёҳу одамларига. Уларни тириклайин ушлаб ҳаммаларини — қирқ иккита одамни Байт–Акад сардобаси ёнида бўғизладилар. Улардан бирортасини ҳам тирик қолдирмадилар. Уззиё Яҳудода шоҳлик қилаётганига ўттиз саккиз йил бўлганда, Закариё Самарияда Исроил шоҳи бўлди ва олти ой ҳукмронлик қилди. Закариё Ёрубомнинг ўғли эди. У ҳам, оталари каби, Эгамиз олдида қабиҳ ишлар қилиб, Исроилни гуноҳга ботирган Набат ўғли Ерибом қилган гуноҳларга эргашди. Шаллум деган одам Закариёга қарши фитна уюштирди. Шаллум Ёбош деганнинг ўғли эди. Ҳамманинг олдида Закариёни ўлдириб, ўрнига ўзи шоҳ бўлди. Закариёнинг бошқа ишлари “Исроил шоҳлари тарихи” китобида ёзилган. Шундай қилиб, Эгамизнинг Ёҳуга: “Сенинг наслинг тўртинчи авлодигача Исроил тахтида ўтиради”, деб айтган ваъдаси амалга ошди. Эгамиз Исроил халқидан қаттиқ ғазабланиб, уларни Ўзининг ҳузуридан чиқариб ташлаганди. Яҳудо халқидан ташқари биронта қабила Эгамизнинг ҳузурида қолмаган эди. Ер буғдой, узум, зайтун етиштиради, Улар эса ҳаёт бағишлайди Йизрилга — «Худо эккан» деб аталган Менинг халқимга. Исҳоқ наслининг саждагоҳлари вайрон бўлади, Ҳа, Исроилнинг қадамжолари йўқ қилинади, Мен шоҳ Ёрубом хонадонига қилич билан ҳужум қиламан.”
Выбор основного перевода