Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
Параллельные места
Элатларга У белгисини кўрсатиб, Исроилнинг қувилганларини тўплайди. Ер юзининг тўрт бурчагидан йиғади Яҳудонинг тарқалиб кетганларини. Ўша кунларда Яҳудо ва Исроил халқлари бирлашади. Улар шимолдаги юртдан Мен ота–боболарингизга мулк қилиб берган юртга бирга қайтиб келишади. Эгамиз демоқда: “Шундай кунлар келадики, Мен Довуд наслидан солиҳ бир новдани етиштираман. Бу Шоҳ донолик билан ҳукмронлик қилади. Адолат ва тўғрилик билан иш тутади. Унинг ҳукмронлиги даврида Яҳудо халқи бехатар яшайди, Исроил халқи осойишта ҳаёт кечиради. Ўша Шоҳни «Эгамиз — нажоткоримиз» деб аташади.” Мен қулим Довудни чўпон қилиб тайинлайман. У сурувимни боқади, уларга чўпонлик қилади. “Эй инсон, бир таёқ олиб, унинг устига «Яҳудо шоҳлиги» деб ёз. Сўнг бошқа бир таёқ олиб, унинг устига «Исроил шоҳлиги» деб ёз. Кейин иккала таёқнинг учларини бир қўлингда шундай қилиб ушлагинки, улар бир таёқдай бўлиб кўринсин. Одамлар сендан: «Бу билан бизга нима демоқчисан?» деб сўраганларида, уларга шундай деб жавоб бер: «Эгамиз Раббий демоқда: Мен Исроил шоҳлигини билдирувчи таёқни оламан. Уни Яҳудо шоҳлигининг таёғи билан бирлаштираман. Иккала таёқни битта қилиб, қўлимда ушлайман.» Қўлингдаги таёқларни ҳамма кўрадиган бўлсин, сўнг халққа айт: «Эгамиз Раббий шундай демоқда: Мен ҳар ёққа тарқалиб кетган халқимни ўзга халқлар орасидан йиғиб оламан. Уларни ўз юртларига олиб келаман. Уларни ўша юртда ягона бир халқ қиламан. Ҳа, Исроил тоғларида улардан ягона давлат яратаман. Устиларидан бир шоҳ тайинлайман, улар ҳеч қачон икки шоҳликка ажралмайдилар. Бутлар ва макруҳ худолар туфайли ўзларини булғамайдилар, гуноҳдан ўзларини пок сақлайдилар. Мен уларни садоқатсизлик айбидан халос этаман. Дилларини поклаб тозалайман. Шунда улар Менинг халқим бўлади, Мен эса уларнинг Худоси бўламан. Қулим Довуд уларнинг шоҳи бўлади. Ҳа, ҳаммасини бир чўпон бошқаради. Улар қонун–қоидаларимга риоя қилиб, фармонларимни битта қолдирмай бажаришади. Бундан кейин улар қайтадан Эгаси Худога ва Довуд наслидан бўлган шоҳга юз буришади. Келажакда Эгамизга қўрқув билан бўйин эгишади. Худонинг баракасидан баҳраманд бўлишади. Мен Яҳудо халқини кучга тўлдираман, Юсуфнинг авлодини қутқараман. Уларга раҳм–шафқат кўрсатаман, Ахир, Мен уларнинг Эгаси Худоман. Уларнинг илтижоларига жавоб бериб, Ўз юртига қайтариб олиб келаман. Ўшанда улар ҳеч қачон рад қилинмагандай бўлади.
Выбор основного перевода