Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
Параллельные места
Эгамиз шундай демоқда: “Бир одам хотини билан ажрашди, дейлик. Агар хотини бориб, бошқасига турмушга чиқса, олдинги эри уни қайта никоҳига олиши мумкинми?! Бундай бемаънигарчилик юртни ҳаром қилиб юбормайдими?! Эй Исроил, сен кўп ўйнашлар орттириб фоҳишалик қилдинг. Энди қайси юз билан олдимга қайтиб келмоқчисан?! Қани, шимолга бор, у ерда ушбу сўзларни жар солиб айт: «Эгамиз шундай демоқда: эй бевафо Исроил, Менга юз бур! Энди Мен сенга ғазабимни сочмайман, Мен раҳмдилман, — деб айтмоқда Эгамиз. — Сендан то абад ғазабланмайман. Эгамиз шундай демоқда: “Эй садоқатсиз фарзандлар, олдимга қайтинглар! Зеро, Мен хўжайинингизман. Ҳар бир шаҳардан биттангизни, ҳар бир хонадондан иккитангизни олиб, Қуддусга олиб келаман. Шунда мен: «Бу аёллар фоҳишалик қилавериб, ҳолдан тойганлар. Наҳотки келганлар уларнинг бу аҳволини кўра туриб, улар билан жинсий алоқа қилишса?!» деб ўйладим ичимда. Ҳа, уларнинг онаси фоҳишалик қилган, Уларни туққан аёл шарму ҳаёни йўқотган. У деди: «Ўйнашларим олдига кетдим. Нону сувимни, жуну зиғир матоларимни, Зайтун мойию шаробимни, Менга ўшалар берган.» Эгамиз менга деди: “Қани бор, Хўшея! Ўйнаши бор ўша суюқоёқ хотинингга бошқатдан кўнгил қўй. Мен, Эгангиз, Исроил халқини қандай севсам, сен ҳам хотинингни шундай севгин. Зотан, халқимнинг ҳам кўнгли бошқа худоларга чопади, ҳовуч–ҳовуч майизни уларга назр қилишни халқим яхши кўради.” Бундан кейин улар қайтадан Эгаси Худога ва Довуд наслидан бўлган шоҳга юз буришади. Келажакда Эгамизга қўрқув билан бўйин эгишади. Худонинг баракасидан баҳраманд бўлишади.
Выбор основного перевода