Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Дон назрининг қолгани эса Ҳорун ва унинг ўғиллариники бўлсин. Назрнинг руҳонийларга тегишли бу қисми ғоят муқаддасдир, чунки у Эгамизга аталган, оловда куйдириладиган назрлардан қолган қисмидир. Уннинг қолганидан хамиртурушсиз нонлар ёпилсин. Ҳорун ва унинг ўғиллари бу нонларни муқаддас жойда есинлар. Нонлар Учрашув чодирининг ҳовлисида тановул қилиниши лозим. Унга хамиртуруш қўшилмасин. Эгамизга атаб, оловда куйдириладиган назрлардан уларга бериладиган улуш шудир. У гуноҳ қурбонлиги ва айб қурбонлиги сингари, ғоят муқаддасдир. Ҳоруннинг наслидан бўлган ҳар бир эркак зоти бу назрдан еса бўлади. Эгамизга атаб, оловда куйдириладиган назрлардан Ҳоруннинг наслига авлодлар оша берилган доимий улуш шудир. Бу назрга теккан ҳар қандай нарса муқаддас бўлади. Руҳонийлар уруғига мансуб ҳар бир эркак зоти бу қурбонлик гўштидан тановул қилса бўлади. Бу қурбонлик ғоят муқаддасдир. Исроил халқи Менга берадиган энг муқаддас назрларнинг, яъни дон назри, гуноҳ қурбонлиги ва айб қурбонликларининг куйдирилмайдиган қисми сен билан ўғилларингга тегишлидир.
Выбор основного перевода