Уни қурбонгоҳнинг шимол тарафида, Эгамизнинг ҳузурида сўйинг. Ҳоруннинг руҳоний ўғиллари қурбонликнинг қонини қурбонгоҳнинг тўртала ён томонига сепиб чиқишсин.
Ҳорун ва унинг ўғилларига гуноҳ қурбонлигига оид қуйидаги қоидаларни берди: гуноҳ қурбонлиги қилинадиган жонивор Эгамизнинг ҳузурида, куйдириладиган қурбонлик бўғизланадиган жойда бўғизлансин. Бу ғоят муқаддас қурбонликдир.