Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ҳорун ва унинг ўғиллари Менинг ҳузуримда руҳонийликка тайинланиш маросимида қўчқорнинг юқорига кўтариладиган қисмлари — тўши ва сони муқаддас деб қаралади. Келгусида Исроил халқи Мен, Эгангизга тинчлик қурбонликлари қилганларида, бу қисмлар Ҳорун ва унинг ўғилларига доимий улуш қилиб берилсин. Эгамиз яна Ҳорунга деди: “Исроил халқи Менга олиб келган ҳамма муқаддас назрларни назорат қилишни сенга топширдим. Бу назрларни сенга ва ўғилларингга доимий улуш қилиб бердим. Қурбонгоҳ олдида Исроил халқи юқорига кўтариб, Менга берган бошқа ҳамма назрлар ҳам сен билан ўғил–қизларингнинг доимий улушидир. Хонадонингдаги ҳар бир пок одам бу назрларни тановул қилиши мумкин. Исроил халқи Менга келтирадиган эҳсонларнинг ҳаммасини Мен сенга ва ўғил–қизларингга доимий улуш қилиб бераман. Бу сен ва сенинг наслинг билан Менинг ўртамдаги қатъий аҳддир.”
Выбор основного перевода