Агар подангиздаги бирорта ҳайвонни тинчлик қурбонлиги қилмоқчи бўлсангиз, нуқсонсиз сигир ёки буқани Эгамиз олдига олиб келинг.
Агар бирортаси берган ваъдаси устидан чиқиш учун ёки кўнгилдан чиқариб, Эгамизга тинчлик қурбонлигини келтирмоқчи бўлса, подаси ёки сурувидан нуқсонсиз жониворни танлаб олсин. Қурбонлиги қабул бўлиши учун жонивор беками–кўст бўлсин.