Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Аммо Ёқуб наслига Эгам шафқат қилади, У яна Исроил халқини танлаб олади. Ёқуб наслига ўз ерида ором беради, Бирлашади мусофирлар улар билан, Қўшилади Ёқуб хонадони билан. Халқлар ўз юртларига Исроилни бошлаб боради, Улар Исроил халқининг мулки бўлади. Исроил Эгамнинг ерида халқларни қул, чўри қилади. Ўзини асир қилганларни Исроил халқи асир қилади, Золимлар устидан у ҳукмронлик қилади. Бегона халқдан бўла туриб, Ўзини Эгамизга бағишлаган одам: “Эгамиз мени, барибир, Ўз халқидан ажратади”, деб айтмасин. Бичилган эркак ҳам: “Мен қуриган дарахтман”, деб айтмасин. Эгамизни севиб, хизмат қиладиган, Шаббат кунига риоя этадиган, Эгамизнинг аҳдига содиқ бўлган, Бегона халқдан бўлиб туриб, Ўзини Эгамизга бағишлаганларга Эгамиз шундай демоқда:
Выбор основного перевода