Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Улар Исроил халқини аёвсиз, зўрлик билан қул қилиб, ҳар турли дала ишларига, лойдан ғишт қуйишга мажбурладилар. Мисрликлар уларга шафқат қилмадилар. Улар Исроил халқини аёвсиз, зўрлик билан қул қилиб, ҳар турли дала ишларига, лойдан ғишт қуйишга мажбурладилар. Мисрликлар уларга шафқат қилмадилар. Кар одамни қарғаманг. Кўр одамнинг йўлига тўсиқ қўйманг. Мен, Худойингиздан қўрқинг. Мен Эгангизман. Уларни ўзингиздан кейин болаларингизга мерос қилиб беришингиз мумкин. Уларга қулларга муомала қилгандай муомала қилинг. Лекин Исроил халқидан бўлган биродарларингизга зулм қилманг. Мусофир сотиб олган биродарингизга бир йилга ёллаган ишчига муомалада бўлгандай муомала қилсин. Исроил халқидан бўлган биродарингизга зулм ўтказишига йўл қўйманг. Эй хўжайинлар, сизлар ҳам қулларингизга яхши муомалада бўлинглар. Уларга дўқ–пўписа қилишни бас қилинглар, чунки биласизлар–ку, уларнинг ҳам, сизларнинг ҳам Хўжайинингиз самода, У тарафкашлик қилмайди. Эй хўжайинлар, сизнинг ҳам самода Хўжайинингиз борлигини билиб, қулларингизга одил ва тўғри муомала қилинг.
Выбор основного перевода