Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгангиз Худо сизга берадиган юртдаги шаҳарларингизнинг бирида Исроил халқидан бирортаси камбағал бўлса, унга нисбатан бағритошлик қилманг, зиқна бўлманг. Очиқ қўл бўлинг, унга керакли нарсани етарлича қарзга беринг. Эҳтиёт бўлинг, кўнглингизда ёмон ният қилманг, еттинчи йил, қарздан кечиш йили келяпти, деб камбағал биродарингизга нафрат билан қараманг, унга йўқ деманг. Акс ҳолда, биродарингиз Эгамизга сиздан нолийди, натижада сиз гуноҳ орттириб оласиз. Унга сахийлик билан қарз беринг, бунинг учун ачинманг. Шунда Эгангиз Худо ҳар бир ишингизга барака беради. Ер юзида ҳар доим камбағаллар бўлади. Шунинг учун сизларга амрим шуки, юртингиздаги камбағал, муҳтож биродарингизга очиқ қўл бўлинг. Улар доим ҳиммат ила қарз беради, Фарзандлари ҳам барака топади. Лекин сиз душманларингизни севинг, уларга яхшилик қилинг, қайтариб беришини ўйламай, қарз беринг. Шунда буюк мукофот олиб, Худойи Таолонинг фарзандлари бўласизлар. Ахир, Унинг Ўзи ҳам ношукурларга ва фосиқларга меҳрибон–ку! Шогирдлар, имконимиз борича Яҳудияда яшайдиган имонли биродарларимизга ёрдам жўнатамиз, деб қарор қилдилар. Агар ўзимизга тўқ бўлиб туриб, муҳтожликда яшаётган биродаримизни кўрсак–у, унга ёрдам бермай юрагимизни тош қилсак, қандай қилиб бизда Худонинг севгиси жой олади?!
Выбор основного перевода