Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Агар иброний эркак сизларга қул бўлиб сотилса, у сизларга олти йил хизмат қилсин. Еттинчи йили эса у озод бўлсин, қарзи йўқ деб ҳисоблансин. Биродарингиздан иброний эркак ёки аёл сизга ўзини сотса, олти йил хизмат қилсин, еттинчи йили уни озод қилишингиз керак. Лекин Сулаймон Исроил халқидан бирортасини қул қилмади. Аксинча, уларни шоҳнинг сипоҳлари, аъёнлари, акобирлари, лашкарбошилари, жанг араваларининг қўмондонлари ва сувориларининг қўмондонлари лавозимига тайинлади. Илгари пайғамбарлар гуруҳида бир пайғамбар бўлар эди. Ўша пайғамбарнинг беваси Элишайнинг олдига келиб фарёд қилди: — Сизга хизмат қилиб юрган менинг эрим вафот этди. Ўзингиз биласиз, у Эгамиздан қўрқарди. Бир одам олдин қарз берган эди. Энди у иккала ўғлимни ўзига қул қилиб олиб кетгани келди. Бобил шоҳи Навухадназар ўз лашкари, қўли остидаги барча шоҳликлару халқлар билан бирга Қуддусга ва унинг ён–атрофидаги шаҳарларга қарши жанг қилаётган эди. Шунда Эгамиз Ўз сўзини Еремиёга аён қилди: “Қани бўл, Еремиё, Яҳудо шоҳи Зидқиё ҳузурига бор. Унга айт: «Исроил халқининг Худоси — Эгамиз шундай демоқда: Мен бу шаҳарни Бобил шоҳига таслим қиламан, у шаҳарга ўт қўяди. Сен ҳам Бобил шоҳининг қўлидан қочиб қутула олмайсан. Одамлар сени тутиб оладилар. Бобил шоҳининг қўлига топширадилар. Сен ўз кўзинг билан Бобил шоҳини кўрасан, у сен билан юзма–юз гаплашади. Кейин сени Бобилга жўнатиб юборади. Бироқ, эй Яҳудо шоҳи Зидқиё, Эгамизнинг сўзини эшит! Эгамиз сен ҳақингда шундай демоқда: сен қиличдан ҳалок бўлмайсан.
Выбор основного перевода