Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Агар бирор одам Менга бевафолик қилиб, арвоҳ чақирувчига ва фолбинга маслаҳат солса, Мен ўша одамга қарши чиқиб, уни халқ орасидан йўқ қилиб юбораман. Арвоҳ чақирадиган ва фолбинлик қиладиган эркагу аёлнинг жазоси ўлимдир. Уларни тошбўрон қилинг, уларнинг қони ўз гарданида қолади.” Ўғли ёки қизини оловда қурбон қиладиган, фолбин, башоратгўй, ромчи, сеҳргар, иссиқ–совуқ қиладиган, арвоҳ чақирувчи, ўликлардан маслаҳат сўрайдиганлар орангизда бўлмасин. Шундан кейин Шоул аъёнларига: — Менга бирорта арвоҳ чақирадиган аёлни топиб келинглар, унинг олдига бориб маслаҳат солайин, — деб фармон берди. — Эн–Дўрда бир арвоҳ чақирадиган аёл бор, — деди аъёнлар. Халқлар сизларга: “Арвоҳ чақирувчиларга боринглар, ғалати товуш чиқариб, тушунарсиз сўзларни пичирлаб айтадиган фолбинларга маслаҳат солинглар”, деб айтсалар, сизлар ўз Худойингизга бормайсизми?! Ахир, тириклар ўликлардан насиҳат излаб борадими?!
Выбор основного перевода