Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шаббат кунини муқаддас деб билинг, бу кунга риоя қилиб юринг. Ота–онангизни ҳурмат қилинг. Ўшанда Мен, Эгангиз Худо, сизларга бераётган юртда умрингиз узоқ бўлади. Зотан, Мен Эгангиз Худоман. Ўзингизни Менга бағишлаб муқаддас бўлинглар, чунки Мен муқаддасман. Ўрмалаб юрадиган жониворлар дастидан ўзингизни булғаманглар. Шаббат кунини таҳқирламай, Унга риоя қиладиган инсон бахтлидир! Ҳар қандай ёвузликдан қўлини тийиб, Барқарор бўлган инсон бахтлидир!” Шаббат кунини оёқ ости қилманг, Шу муқаддас кунда Хоҳлаганингизни қилишдан ўзингизни тийинг. Шаббат кунини завқли деб билинг. Эгамизнинг муқаддас кунини шарафли деб билинг. Бу кунда ўзингиз истаган йўлдан юрманг, Хоҳлаганларингизни қилаверманг, Истаган гапларингизни гапираверманг.
Выбор основного перевода