Ўғирлик қилманг.
агар бирортангиз Эгамизга хиёнат қилсангиз, яъни сизга омонатга берилган ёки гаровга қўйилган нарса борасида қўшнингизни алдасангиз, ёки қўшнингизнинг бирор нарсасини ўғирласангиз, ёки товламачилик қилсангиз,
ёки йўқолган нарсани топиб олиб, топмадим, деб айтсангиз, ёки қасам ичиб туриб ёлғон гувоҳлик берсангиз, сиз гуноҳ қилган бўласиз.
Энди ёлғон гапиришни бас қилиб, ҳар бирингиз ўз яқинингизга ҳақиқатни айтинглар, ахир, ҳаммамиз бир тананинг аъзоларимиз–ку.
Бир–бирингизга ёлғон гапирманглар. Чунки сизлар эски табиатингизни, унинг ёмон одатлари билан бирга ўзингиздан соқит қилдингизлар.