Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Бирортаси пулини ёки буюмини қўшнисига сақлаш учун берса, аммо шулар қўшнисининг уйидан ўғирланиб, ўғри топилса, ўғри икки баравар қилиб тўлаши керак. Ўғри топилмаса, уй эгаси ҳакамлар ҳузурига келиб: — Қўшнимнинг мулкига қўлимни теккизмаганман, — деб қасам ичсин. Кимдир йўқотиб қўйган бирор буюми, моли, эшаги, қўйи, кийими тўғрисида қўшниси билан жанжаллашиб қолса, бу меники, деб даъво қилса, иккови ҳам, ажрим қиламиз деб, ҳакамлар ҳузурига борсин. Ҳакамлар айбдор деб топган одам буюм эгасига икки баравар товон тўлаши керак. Бирортаси қўшнисига эшагини ё молини ёки қўйини ёхуд бошқа ҳайвонини қараб тургани берса–ю, ўша ҳайвон ўлиб қолса, ёки шикастланса, ёки ўғирлаб олиб кетилган бўлса, лекин гувоҳ бўлмаса, олган одам ҳайвон эгасига: «Худо ҳақи, айбим йўқ», деб қасам ичсин. Ҳайвон эгаси қасамга ишонсин, қўшниси товон тўламасин. Борди–ю, ўша ҳайвон қўшнисининг айби билан ўғирланган бўлса, қўшниси ҳайвон эгасига товон тўласин. Агарда ҳайвонни бирор йиртқич тилка–пора қилган бўлса, далил қилиб бурдаларини кўрсатсин. Бурдаланган бўлаклари учун у товон тўламайди. Бирортаси бошқасининг ҳайвонини сўраб олган бўлса–ю, ҳайвон шикастланса ёки ўлса, лекин ўша пайтда эгаси ҳайвоннинг олдида бўлмаса, сўраб олган одам ҳайвон учун товон тўласин. Агар ўшанда эгаси ўз ҳайвони ёнида бўлса, товон тўламасин. Агар ҳайвон ёллаб олинган бўлса, ёлланган баҳоси тўлансин. Мусофирни эзиб, унга зулм ўтказманглар. Ўзларингиз ҳам Мисрда мусофир бўлган эдингизлар. Беваларга ва етимларга жабр қилманглар. Агар шундай қилсангиз, улар Менга ёлворадилар. Мен уларнинг нолаларини эшитаман. Мен қаттиқ ғазабланиб, эркакларингизга қирғин келтираман. Оқибатда хотинларингиз бева, болаларингиз етим бўлиб қолади. Менинг халқимдан бирорта камбағалга қарз берсангиз, қарз берувчи сифатида уни сиқувга олманглар, ундан фоиз талаб қилманглар. Агар қўшнингизнинг тўнини гаровга олган бўлсангиз, кун ботмасдан олдин тўнини қайтариб беринг. Ўша тўн қўшнингизнинг биттаю битта ёпинчиғидир. Бўлмаса, қўшнингиз нимани ёпиниб ухлайди?! У Менга ёлворганда, эшитаман. Мен раҳмдилман. агар бирортангиз Эгамизга хиёнат қилсангиз, яъни сизга омонатга берилган ёки гаровга қўйилган нарса борасида қўшнингизни алдасангиз, ёки қўшнингизнинг бирор нарсасини ўғирласангиз, ёки товламачилик қилсангиз, Камбағал, муҳтож мардикорнинг иш ҳақини ушлаб қолманг. У Исроил халқидан бўладими ёки шаҳрингизга келган мусофир бўладими, бундай қилманг. У камбағалдир, тирикчилиги мана шу иш ҳақига боғлиқ. Шунинг учун ҳар куни, қуёш ботмасдан олдин унга ҳақини беринг. Акс ҳолда, биродарингиз Эгамизга сиздан нолийди, натижада сиз гуноҳ орттириб оласиз. Сарвари Олам шундай дейди: “Шундагина Мен ҳукм қилгани олдингизга бораман. Мендан қўрқмайдиган ҳаммага — сеҳргар, зинокор, ёлғон қасам ичганлар, мардикорларнинг иш ҳақини ушлаб қоладиганлар, етим ва беваларни эзувчиларга ва мусофирларни турткилаганларга қарши тезда гувоҳлик бераман.” Сизлар экинларингизни ўрган ўроқчиларни алдаб, иш ҳақини бермадингизлар. Ана, ўша пуллар сизлардан норози бўлиб, нола қилмоқда! Ўроқчиларнинг дод–фиғони Сарвари Оламнинг қулоғига етиб борди.
Выбор основного перевода