Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Улар қабрлар орасида ўтириб, Яширин жойларда арвоҳларга маслаҳат солади. Улар чўчқа гўштини ейди, Қозонларида ҳаром гўшт қайнатади. Аммо буқани қурбонлик қиладиган инсон Одам ўлдирган қотил кабидир. Қўзини қурбонлик қиладиган одам Итнинг бўйнини синдирган одам кабидир. Дон назри қиладиган одам Чўчқа қонини назр қиладиган одам кабидир. Тутатқи тутатган одам Бутга топинадиган одам кабидир. Ўшалар ўз йўлларини танладилар, Қилган жирканч ишларидан жонлари лаззат олар. Эгамиз шундай айтмоқда: “Ўзларини поклаб, бутларга бағишлаганлар, саждагоҳ боғларга бориб, йўлбошчиларига эргашганлар йўқ бўлади. Чўчқа ва бошқа ҳаром, макруҳ ҳайвонларнинг гўштини ейдиганлар, уларнинг ҳаммаси биргаликда ҳалок бўлади.
Выбор основного перевода