Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Жирканч ҳайвонларнинг гўштини еманг. Мана бу ҳайвонларни есангиз бўлади: мол, қўй, эчки, оҳу, кийик, буғу, ёввойи эчки, зубр, жайрон, архар. Айри туёқ ва кавш қайтарадиган ҳар қандай ҳайвонни тановул қилишингиз мумкин. Лекин кавш қайтарадиган ёки айри туёқ ҳайвонлардан туя, қуён ва суғурни еманглар, улар кавш қайтарса ҳам, туёғи айрилмаган. Бу ҳайвонлар сизлар учун ҳаромдир. Чўчқани ҳам еманглар, унинг туёғи айрилган, лекин кавш қайтармайди. У сизлар учун ҳаромдир. Бу ҳайвонларнинг гўштини еманглар, мурдасига ҳам тегманглар. Сувда яшайдиган сузгичи ва тангачалари бор ҳар қандай жониворни есангиз бўлади. Сузгичи ва тангаси бўлмаганларини еманг, улар сизга ҳаромдир. Ҳалол қушлардан хоҳлаганингизнинг гўштини есангиз бўлади. Қуйидаги қушларнинг гўштини ейиш мумкин эмас: қумой, болтаютар, тасқара, қирғий, қизил калхат ва унинг зоти, қарға зоти, туяқуш, лочин, қулоқли укки, қарчиғай ва унинг зоти, япалоқ қуш, бойўғли, оқ бойўғли, бирқозон, жўрчи, балиқчи укки, лайлак, оқ қарқара ва унинг зоти, сассиқпопишак, кўршапалак. Қанотли ҳашаротлар сизларга ҳаромдир, уларни еманглар. Аммо баъзи турдаги қанотли ҳашаротларни ейишингиз мумкин.
Выбор основного перевода