Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Унинг гўштидан еган ёки мурдасини кўтарган одам кийимларини ювсин. Бундай одам кечгача ҳаром бўлади. Ўша уйда ухлаган ёки у ерда овқатланган ҳар қандай одам кийимларини ювсин. Унинг тўшагига теккан ҳар қандай одам кийимларини ювсин, ўзи ҳам ювинсин, у кечгача ҳаром бўлади. Ҳаром ўлган ёки ёввойи ҳайвон ғажиб ташлаган жониворнинг гўштини еган ҳар бир одам, Исроил халқидан ёки бошқа халқдан бўлишидан қатъий назар, кийимларини ювсин, ўзи ҳам ювинсин. У кечгача ҳаром бўлиб, сўнг яна пок бўлади. Ғунажиннинг кулини йиғиштирган одам ҳам кийимларини ювсин, у ҳам кечгача ҳаром бўлади. Бу Исроил халқи учун ҳам, уларнинг орасида яшаётган мусофирлар учун ҳам доимий қонун–қоидадир.
Выбор основного перевода