ҳар қандай қарға ва унинг зоти,
Ҳаром ўлган ёки ёввойи ҳайвон ғажиган жониворнинг гўштини руҳоний емасин. Акс ҳолда, у ўзини ўзи ҳаром қилади. Мен Эгангизман.
Ўлимтикни еманг, уни шаҳрингизда яшаган мусофирга беринг, у еяверсин, ёки ўлимтикни бегонага сотинг, сизлар Эгангиз Худонинг муқаддас халқисиз. Улоқчани ўз онасининг сутида қайнатманг.
— Ё Эгам Раббий! — дея ёлвордим, — мен ҳеч қачон ўзимни булғаган эмасман. Ҳаром ўлган ёки ҳайвонлар ғажиган жониворнинг гўштини ёшлигимдан еган эмасман. Ҳеч қандай ҳаром гўштни оғзимга олган эмасман!